Cost-Movies.Ucoz.coM
Cost-MovieS.Ucoz.CoM
Seshanba, 2024-04-23,   3:24 PM   Приветствую Вас, Гость | RSS
Главная » 2011 » Avgust » 21 » 8 йиллик хато ёки ока ука орасидаги қиз.
11:26 PM
8 йиллик хато ёки ока ука орасидаги қиз.


Ёши 30дан сал ошган бу қиз мен билан шахардаги бир кафеда учрашди. Мухлис минбарига дардини олиб чиқмоқчи бўлган бу қиз 8 йиилик умри армонмиди ё хақиқатми шуни билишни истайди.

Деярли бир махалладан эдик. Болаликда севги бўлмаган, ёқтириш хам. Бошқа давлатга ўқишга кетганида тасодифан интернет оламида гаплашиб қолдик. Бошланди шунда севги. Бу орада кутилмаганда унинг уйидан совчи келди. Бу хақида менга айтмагани учун сюрприздир дея севиндим. Интернетда кечаси гаплашганимиз учун кундузи интернетга дарров кирмадим.
Уйдагилар ха ёшлар бир бирини кўришар дейилди.
Нодир (исми ўзгартирилди) билан хар куни хам гаплаша олмасдик, у бўш вақтида ишлагани сабабли гохида хафтасига икки ё хаттоки бир маротаба гаплашардик. Аксига олиб хориждаги рақамига смс бориши доим муаммо бўларди, гохи борса гохи бормасди.

Учрашув белгилашганида шокка тушдим.
Нахотки Тошкентда?
Нега келганини айтмади?
Яна сюрприздир дея тайёрлана бошладим. Албатта Тошкентда дея ишонч билдира бошлаганимга интернетниям унутдим. Жиянчамдан нариги махаллага ўтиб қараб туришини сўрардим лекин хеч уни кўрмасди. Учрашув куни...
Не кўз билан кўрайки унинг акаси Нозим (исми ўзгартирилган) турибди. Қизиғи у хам укаси билан хорижда эди. Индамадим, ўзи хам билмас эканда. Нега укаси айтмаган тушунмадим.
Уйга келиб рад жавобини бердим. Интернетда нихоят бир кун ўтиб кўришдик ва бўлган воқеани айтдим. Акасига нега айтмаганини ўзи хам билмайди, шахсий хаёт хақида гаплашмайманку акам билан дейди.

Бир йил ўтар ўтмас қайтди. Кўришдик. Акаси билан муносабати бузилган, хорижда алохида уйда тура бошлабди. Уйида онаси тўполон қилган... эх..
8 йил мана шу тариқа ўтди, интернетда севаман ўламан қайтсам уйланаман бир нарса қиламиз кутгин дейдида, Тошкентга таътилда келганида онасини гапи билан гаплаша бошлайди.
Охири бўлмади. Бошқа туманга кўчиб кетдим, ишга кирдим, ўзимни ишга уриб юбориб умуман шахсий хаётни унутдим. Мана энди эса ёшим 30дан ўтяпти. Афсусланайми тушунмайман. Ўзим айбдорми?
8 йил севдим...ишонгандимда.
Ўзимга келганимда эса атрофимда хеч ким йўқ.

Куни кеча махалламизга борсам акаси уйланиб бўлгани, укаси хануз уйланмаганини айтишди. Лекин онаси барибир қаршимуш. Мени олиб берса барибир мавзу кўтарилиб акасини хотинига оғир ботармуш ва хоказо. Укасини хануз кўнгли мендамуш. Хурсанд бўлишниям дод солишниям билмаяпман.
Хечам тушунмайман. Нима қилишга хайронман.
Категория: █☆█Статья | Просмотров: 643 | Добавил: makidonsky | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]