Cost-Movies.Ucoz.coM
Cost-MovieS.Ucoz.CoM
Seshanba, 2019-06-25,   2:23 AM   Приветствую Вас, Гость | RSS
Главная » 2011 » Sentyabr » 9 » Чоррахаларда хор бўлаётган хижоблар...
5:02 AM
Чоррахаларда хор бўлаётган хижоблар...





Сешанба 6 сентябрь соат 22-00, мен ва хонанда Илхом (Мий Арма) Ганга тарафдан келаётиб нақ икки чорахада бола кўтарган ва хижобдаги гадойчилик қилаётган аёлларга дуч келдик. Учинчиси халиги 1966 йил ер қимирлаганига қўйилган хайкал олдида бир 23-25 ёшлар қиз хижобда қўлида ухлаб ётган гўдакни кўтариб олган, ёнида кичкина  7-10 ёшлар чамаси қизалоқ олдида светофор қизилида шундоққина улар олдида машинамиз тўхтади.

Халиги бола кўтарган қиз номига туриб пул олгани кичкинаси борар эканми, кичиги мошина деразаси олдига келдию, қиз боласини силкиллатиб гўё ухлатгандек энсасини қотириб хатто мошиналарга қарамай турибди.

Нимагадир сезибми унга деразадан эшиттириб гапирдим:

-Шулар хаётда хам хижоб киярмикан ё фақат шу чоррахага чиққанидами?

Биздан аввалги мошинадаги нимадир деганми ўшаларни алами чиқмаган чоғи гапимга жавоб бермай ўша мошинага қараб:

-Хозир нарёғдаги ГАИ буларни ичиб олганини кўрса  к**ига  с**ади.

Илхом иккимиз шокка тушдик.

-Хижоб кийиб олиб хам сўкадими? Ечиб ташланг энди сўквордизку!-дедим

-Хозирги хижоб кийганлар хам эвлай олмаяптику хижобни-дейди.

Шу пайт яшил чироқ ёниб юришни бошладик хамки бизга эшиттириб:

-Иди на...


Шу ерда хижобни хор қилганингдан кўра ўзинг ўша Х-га бориб фохиша бўлиб пул топсанг гунохи бундан енгилроқ бўлмасмикан?

Хар холда хамма учун халоллик ва хаё рамзи бўлган хижобни эмас, танингни харом қиларкансан холос.

Тўғрида, кийимидан бир намозхон деб ўйлайсан, оғзидан чиққан гапчи?  Бунақа гапирадиган "қиз”лар ким ўзи?

Гадойларга модага кирган хижобни  юки борми ё бу шунчаки либосми?

Қаерлардадир мумкин эмас дейишади, нима учун гадойларга пул учун хижоб чоррахаларда мумкин?!

 Битта хижоб кийиб олган шу бўлса бошқалар хам ундаймаску дейишингиз мумкин, лекин нахотки теварак атрофни кўрмаяпсизлар? Хамма гадойлар хижобга кирилсин деган уларнинг ички интизомида янги постановление чиққанми? Ё фақат хижобдагилар камбағал бўларканми?

Ахмоққаям тушунарликку гадойларнинг янги стратегияси.

Нима учун буни олди олинмайди? Ё хижоб кийганлар гадой бўлади, хижоб кийганларни оғзи шалоқ бўлади деган тушунчани ёшларга дарс қиляпмизми?

Яқин келажакда унинг натижаси хақида ким хозир ўйлаётган экан?

Муаммо пайдо бўлиб бўлганида эмас, уни аввалдан тушуниб олдини олиш керак.

Хали эртага подъезингиз олдида ичиб қотиб қолиб юрадиган, хизмат кўрсатган бомжиха титулидаги тётя Катя хам хижобга ўраниб олиб барматухани қучоқлаб, башарасини кўкарганини кўз кўз қилиб  яқин бир ариқда ётади шиптир босиб.

Ана шунда кўпроқ одамзотга эмас муқаддас деб билинган либосга ачиниб кетасиз...

Категория: █☆█Ислам фильмы | Просмотров: 575 | Добавил: makidonsky | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]