Кўзим йўлларингга қадалиб толди,Гўзал орзуларим айладинг бадном!Бугун мўминликдан фақат ном қолди,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Энди бу умматга отиш шартмас ўқ,Дунё кофирларин тамом кўнгли тўқ,Мўминман деганнинг намози ҳам йўқ,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Исломнинг дарди не, билмас биттамиз,Кичигимиз ҳам шу, шудир каттамиз...Росулуллоҳ деса, ким у деган бизНега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Ислом ривожланса, ўйнаб- кулмасак,Унинг дарди учун маҳзун бўлмасак.Бухорий авлоди -- ҳадис билмасак,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Тобора кўпайиб бормоқдадир ҳавф,Тобора торайиб кетмоқдадир сафҚалбданмас, токчадан жой олган Мусҳаф...Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Мўминлар ҳолига маймунлар йиғларИморатлар қуриб, унда тинч ухлар,Камайиб бормоқда нафсдан фориғларНега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Уммат дунёга ғарқ, ҳаловат билмас,Намозлар ўқилмас, рўза тутилмас,Оят тинглаганда кўзга ёш келмасНега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Айт, ахир, умматга дунё тилакми?Муҳаммад уммати шунга керакми?Ҳазрати Умарнинг даври эртакми?Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Дунё Чин юртига отолмас бир ўқ,Чунки унинг сони ҳаддан-да ортиқ...Сенинг хитойчалик обрўйинг ҳам йўқ,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Дардинг ҳар кун янги, сира ҳам битмас,Ташвишлар ўртоғинг, ташлаб-да кетмасДуоинг бошингдан нарига етмас...Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Асри саодатдан қолган тузумларБугун дунё учун катта тилсимлар...Афсона туюлар Умму Кулсумлар,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Пайғамбар бугунги ҳолимиз кўрса,Не дерди, биз ила бирга ўтирса,Ҳар бир умматининг ҳолини сўрсаНега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Сенга ҳайқирдим-у , аммо қаддинг ғоз,Бир тинглай жавобинг бергил, илтимос...Ғарбнинг қўшиғига ўйнама бир озНега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Кўзим йўлларингга қадалиб толди,Гўзал орзуларим айладинг бадном!Бугун мўминликдан фақат ном қолди,Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!Ҳайруллоҳ Ҳамидов. |
|
|