Cost-Movies.Ucoz.coM
Cost-MovieS.Ucoz.CoM
Chorshanba, 2024-04-24,   11:02 PM   Приветствую Вас, Гость | RSS
Главная » 2011 » Avgust » 17 » Ўсмирларимиз азалий рақибларини тор-мор этишди, ёхуд чорак финалдамиз!
3:30 AM
Ўсмирларимиз азалий рақибларини тор-мор этишди, ёхуд чорак финалдамиз!


Ўсмирларимиз азалий рақибларини тор-мор этишди, ёхуд чорак финалдамиз!

Ҳозиргина ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи нимчорак ўйини ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари тўқнаш келишди.

Ўйиннинг дебюти вакилларимиз учун омадли бошланди. Аббосбек Махситалиев дисквалификациясини ўтаб майдонга қайтганидан кейин гуруҳ босқичининг 2, 3-турларида рақиблари дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олганди. У нимчорак финал ўйинида ҳам рақиб посбонини ранжитишга эришди. 11-дақиқада ўнг қанот бўйлаб уюштирилган ҳужумни сардоримиз дарвозанинг ўнг паски бурчагига аниқ зарба бериш билан якунлади – 1:0.

Голдан сўнг Австралия термаси ҳам вазиятни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди. Тўпга эгалик қилишда вакилларимизга нисбатан бироз устунлик ҳам қилишди. Лекин улар хавфли ҳужум уюштира олишмади. 22-дақиқада Бобур Давлатов жароҳат олди ва унинг ўрнига Давлатбек Ёрбеков майдонга туширилди.

40-дақиқада термамиз ҳужумчиси Тимур Ҳакимов жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан фойдаланиб ҳисобни 2:0га етказди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда австралияликлар вазиятни тенглаштириш учун янги кучларни майдонга туширишди. Лекин бу ўзгаришлар ҳам уларга ёрдам бермади. 65-дақиқада Австралия майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Жавлон Мирабдуллаевга қарши қўполлик қилгани учун Дилан Томбайдес майдондан четлатилди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, аниқроғи 66-дақиқада ҳисоб 3:0га етди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни австралиялик ҳимочи ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Ўйинни сўнгги дақиқаларида Ўзбекистон яна бир тўп киритди. Биринчи бўлим ўрталарида майдонга тушган Давлатбек Ёрбеков 89-дақиқада ҳисобни 4:0 га етказди.

Ўйин шу ҳисоб билан якунига етди ва ўзбекистонлик ўсмирлар жаҳоннинг кучли саккиз термаси қаторидан жой олишди.

Ўзбекистон – Австралия 4:0 (2:0)
Голлар: Аббосбек Махситалиев, 11 – 1:0. Тимур Ҳакимов, 40 – 2:0. Коннор Чапман, 66 – 3:0. Давлатбек Ёрбеков, 89 - 4:0.
Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Асилжон Мансуров, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Раҳмонов, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муратов, Бобур Давлатов (Давлатбек Ёрбеков, 22), Мухсинжон Убайдуллаев, Сардор Сабирхўжаев, Холмурод Холмуродов, Тимур Ҳакимов.
Австралия: Пол Иззо, Жейк Монако, Коннор Чапман, Том Кинг, Кори Браун, Митч Купер, Райли Вуккок (Тибой Камара, 55), Жейкоб Меллинг, Люк Ремингтон (Энтони Пройа, 55), Дилан Томбайдес, Эрнан Эспиндола.
Огоҳлантиришлар: Кори Браун, 14. Давлатбек Ёрбеков, 30. Райли Вуккок, 48. Аббосбек Махсталиев, 65. Тибой Камара, 65
Четлатиш: Дайлан Томбидес 59, Тибой Камара (90+1, иккинчи огоҳлантириш)
Категория: █☆█Новости | Просмотров: 851 | Добавил: makidonsky | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]